banner-IES_uzb_vnut.jpg

Foydali resurslar

12 iyun 2018 y. Talqin uchun nashrda

«O’zbekenergota’mir» акциядорлик жамияти (манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 8. e-mail: uzbekenergotamir@umail.uz) 2018 йили 22 июнда жамият маъмурият биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиллик умумий йиғилиш бошланиш вақти: 11:00.

Акциядорларни рўйхатга олишнинг бошланиш вақти: 10:00.

 Кун тартиби

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини натижалари бўйича Бош директор ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилда қилинган ишлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

5. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига бўйича хулосасини эшитиш.

6. Жамиятнинг 2017 йил корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

7. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини натижалари бўйича олган соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш. Дивиденд тўлаш шакли ва тартибини белгилаш.

9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. Жамият Тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Бош директорини сайлаш.

12. Жамият ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти доир битимларни белгилаш. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.

14. Жамиятнинг 2017 йил 28 июндаги йиллик умумий йиғилишда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш масаласи.

15. Жамиятнинг эълон қилинган акциялар миқдорини белгилаш.

16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом, Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига ва “Ижроия органи ҳақида”ги Низом ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.

18. Жамиятни ривожлантиришга йўналтирилган пул маблағлари хисобидан жамият устав капиталини қўшимча акциялар чиқариш орқали ошириш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 06.06.2018 йил

Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 18.06.2018 йил.

Акциядорларни рўйхатга олишда акциядор ўзида паспорт ёки Ўзбекистон Республика амалдаги қонунчилиги талаби асосида бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши лозим.

Агар йиллик умумий йиғилишда акциядорнинг вакили иштирок этса, акциядорнинг вакили қонунчилик талаб асосида расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартиби масалалари билан боғлиқ ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 8 уйда жамият маъмурият биносида иш кунлари соат 8:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин. Телефон: 235-22-19.

матн рус тилида тасдиқланган
Ro'yhatga qaytish